Қатарда биринчи конституцияни қабул қилиш мавзусига бағишаланган референдум ўтмоқда.

1971 йилда Британиядан мустақилл бўлган ва шу пайтгача амир яккаҳоким бўлиб қолаëтган Қатарда бундай тадбирнинг ўтказилиши демократия сари ташлаган жиддий қадамдир. Мамлакатда учдан икки қисми сайланадиган парламент тузиш кўзда тутилган. Аëлларга овоз бериш ҳуқури берилади. Қатар амири ҳукумат аъзоларини тайинлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.