Бугун Оқ Уйнинг маълум қилишича, жума куни АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда асосий ҳарбий амалиëтлар томом бўлганини эълон қилади.

Аммо Оқ Уй матбуот вакили Ари Флишер президент Буш ғалабага эришилди, ëки уруш томом бўлди, деб эълон қилмаслигини қайд этди.
Хабарларга қараганда, АҚШнинг Форс кўрфази минтақасидаги кучлари қўмондони генерал Томми Франкс президент Бушга Ироқда жанглар, умуман олганда, ниҳоясига етди, деб маълумот берган.