АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ироқда демократик ҳукумат ташкил қилингунига қадар, АҚШ қўшинлари Ироқда қолишини маълум қилди.

Бугун Басрадан Бағдодга борган Рамсфелднинг қайд этишича, коалиция кучлари Ироқ аҳолиси учун коммунал хизматларни қайта тиклашда ва ироқликларга ўз ҳукуматини ташкил қилишда ëрдам беради.
Рамсфелд, олти ҳафта аввал уруш бошланганидан бери, АҚШ маъмуриятининг Ироққа борган энг юқори лавозимли расмийсидир.