Бугун Исроил Бош вазири Ариел Шарон ва Фаластиннинг янги Бош вазири Маҳмуд Аббосга тинчлик режаси тақдим этилди.

Мазкур режада, фаластинлик жангариларга қарши кескин чора-тадбирлар кўриш ва Исроил ҳарбий кучларининг Фаластин ҳудудларидан чиқиб кетиши, ҳамда келаси уч йил ичида Фаластин давлатини яратиш назарда тутилган.
Ройтер ахборот агентлиги хабарига кўра, Фаластиннинг Хамас жангари гуруҳи тинчлик режасини рад этган ва Исроилга қарши ҳужумлар уюштиришни давом эттиришини билдирган.

Бугун Тел-Авивда бир худкуш жангари бомба портлатгани оқибатида 3 одам нобуд бўлди ва 40дан ортиқ киши яраланди.

Хамас ва Ал Ақса жангари гуруҳлари мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.