Покистоннинг Карачи шаҳрида полициячилар ва армия шай ҳолатга келтирилди.

АҚШ Покистон расмийларини Ал-Қоида Американинг Карачидаги консулҳонасига ҳужум тайëрлаëтганлари ҳақида огоҳлантирди. Америка разведкасининг маълумотларига кўра, террорчилар консулҳонага суиқасдчи учувчи томонидан бошқариладиган самолет ëки вертолет билан зарба беришни режалаштирганлар.

АҚШ ларида барча учувчилар ва аэропортлар террочилар томонидан самолетни олиб қочишга қаратилган уринишлар бўлиши мумкинлиги ҳусусда огоҳлантирилган.