Сербия бош вазири ўринбосари Миодраг Исаков Гаагадаги халқаро трибунални судга беришни режалаштирмоқда.

Сербиянинг БЕТА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Исаков Гаагада собиқ президент Слободан Милошевич устидан кетаëтган суд жараëнида гувоҳлардан бири унга қарши ëлғон кўрсатма берган, деб ҳисобламоқда.
Ўз номини ошкор этмаслик шарти билан кўрсатма берган гувоҳлардан бири, 90-йилларда муҳолиф сиëсатчи бўлган Исаков хавфсизлик органлари билан ҳамкорлик қилганини билдирган.