Шимолий Корея агар АҚШ Пхеньяннинг вазиятни барқарорлаштириш бўйича таклифларини қабул қилмаса, ядровий қуроллар дастури бўйича музокараларни тўхтатиб қўйишини билдирди.

Шимолий Корея газеталари АҚШ бир талай таклифларни рад этганлигини ёзади. Лекин улар қандай таклифлар эканлиги тўғрисида маълумотлар берилмайди.
Бироқ, АҚШ дипломатларидан олинган маълумотларга кўра, Шимолий Корея ядровий қуроллар дастурини музлатиш учун АҚШ ҳукуматидан жиддий иқтисодий имтиёзлар талаб қилган.
Оқ уй расмийлари Шимолий Корея билан ҳеч қандай иқтисодий алоқалар ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас, деб билдирдилар.
Шимолий Корея Пекинда бўлган музокаралар чоғида ядро қуролига эга эканлигини маълум қилган эди.