Халқаро Қизил хоч ташкилоти бошлиғи Якоб Келленбергер ҳозир Ироқда йирик гуманитар бўхрон бўлмасада, коалиция кучлари мамлакатда хавфсизликни мустаҳкамлаш учун кўп ишлар қилиши кераклигини қайд этди.

Келленбергерга кўра, халқаро қонунга мувофиқ, мамлакатни ишғол этган ташқи кучлар ўша мамлакатнинг гуманитар эҳтиëжларини қондиришга жавобгардир. У бугун Бағдодда Халқаро Қизил хоч ташкилотининг Ироқдаги фаолиятларини муҳокама қилиш учун Ироқ бошқарувчиси америкалик Жей Гарнер билан учрашади.