Бугун Австрияда пенсия ëшини ва пенсия нафақаларини камайтиришга қаратилган ислоҳотларга қарши норозилик билдириш учун оммавий иш ташлаш бошланди.

Пойтахт Венада ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида жамоат транспорти ишламаяпти. Аксарият газеталар босилмади ва ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа ишчилар ишга чиқмадилар.
Австрия Бош вазири Волфганг Шуссел оммавий иш ташлашни қоралаб, демократик жамиятда бундай хатти-ҳаракатларга ўрин йўқ, деб таъкидлади.