Ироқнинг Мосул шаҳрида ўтказилган маҳаллий сайловлар бутун мамлакат учун яхши намуна бўлиши мумкинлиги билдирилди.

Кеча шаҳардаги асосий этник гуруҳларнинг тахминан 230 нафар номоëндаси араб Ғаним ал-Басони шаҳар ҳокими, курд Хасро Гўранни ҳоким ўринбосари, этник осурий ва этник туркманни шаҳар ҳокимининг ëрдамчилари этиб тайинладилар.
Ироқ бошқарувчиси америкалик Жей Гарнернинг қайд этишича, Ироқда эркин сайловларни уюштирадиган муваққат ҳукумат икки ҳафта ичида ташкил этилиши мумкин.
Айни пайтда, Малайзия Америка томонидан тайинланадиган Ироқ муваққат ҳукуматини тан олмаслигини ва ўзининг Бағдоддаги элчихонасини очишга шошилмаслигини билдирди.
Малайзия Ироқ урушига қаршилик кўрсатган мамлакатлардан биридир.