Бугун Эрон парламенти президент Муҳаммад Хотамийга референдум ўтказишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Аммо лойиҳа руҳонийлар ҳукмрон бўлган Васийлар Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.
Васийлар Кенгаши Хотамийнинг Эронда ислоҳотлар ўтказиш режаларига қаршилик кўрсатиб келмоқда. Мазкур кенгаш қонун лойиҳалари Исломий ақидаларга мос келиш-келмаслиги ҳақида қарор беради.