Фаластин муҳторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил томонидан тинчлик музокараларини бошлаш борасидаги шартларни раъд этди.

Шартлардан бири, фаластинлик тўрт миллионга яқин қочқиннинг Исроилга қайтарилиши талабидан воз кечишдир. Томонларнинг ушбу масалада муросага бормаëтганлари АҚШ, Европа Иттифоқи, ва Россия томонидан ишлаб чиқилган “Йўл ҳаритаси” тинчлик дастурининг боши берк кўчага кириб қолиш ҳавфини туғдирмоқда.