Хитой бош вазири Вень Цзябао, агар ғайриоддий пневмония қишлоқ районларига тарқалиб кетса, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизими муаммони ҳал қилолмаслигини эълон қилди.

Пекинда чиқадиган газеталардан бирига берган интервьюсида бош вазир қишлоқлардаги тиббиëт муассасалари ғайриоддий пневмония билан кураш олиб бориш учун на етарли ҳодимларга, на тегишли асбоб ускуналарга эга эканлигини айтди.
Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунëда ғайриоддий пневмония билан боғлиқ жараëнларнинг қай йўсинда ривожланиши кўп жиҳатдан Хитойдаги вазиятга боғлиқ эканлигини эълон қилди.
Хитойда ўтган йил ноябр ойидан буëн 214 одам бу касалликдан ўлган. Касалга чалинганлар сони тўрт мингдан ошди. Бугун жаҳонда ғайриоддий пневмонияга чалинган 6700 одам рўйҳатга олинган. Ўлганларнинг умумий сони 500 га яқинлашиб қолди.