Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Европа тикланиш ва тараққиëт банкининг Тошкент саммити чоғида тазйиқлар ўтказганлигида айблади.

Ташкилотнинг маълумотларига кўра, Банк йиғинларининг бориши давлат тасарруфидаги аҳборот воситаларида бузиб ëритилган, дисситентларга нисбатан қўрқитиш чоралари кўрилган. Уотч ташкилотининг баëнотида шунингдек, Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов банк олдида олган, йиғинни очиш нутқида мамлакатида қийноқларнинг қўлланиши ҳолларини қоралаш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқмаганлиги қайд этилади.
Европа тикланиш ва тараққиëт банки йиллик саммитини Тошкентда ўтказиш ҳақидаги қарори учун халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари томонидан қаттиқ танқидга тутилган эди. Бироқ Банк президенти Жан Лемьернинг сўзларига кўра йиғин давомида Ўзбекистонда очиқ жамият қуриш мавзусидаги мубоҳасаларнинг бошланишига туртки берилган.