БМТнинг Афғонистонда мина майдонларини тозалаш дастури Кобул ва Қандаҳор йўлида ўз фаолиятини тўхтатди.

Маълумки, шу ҳафта бошида БМТ сапёрлари карвони Қандаҳорга кетаётган пайтда уларга қарши ҳужум уюштирилган. Бугун БМТ матбуот вакили Маноэл де Алменда и Силва, БМТ сапёрларига қарши ҳужум уюштирилгани улар фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинишига сабаб бўлганини билдирди.