Хитой, саноати тараққий этган саккиз давлат раҳбарининг келаси ойда Францияда ўтадиган олий даражали учрашувида қатнашиш ҳақидаги таклифни қабул қилди.

Алп тоғларида жойлашган Эвиан шаҳарчасида 1 июн куни ўтадиган саммитга Хитой президенти Ху Цзинтаони Франция ҳукумати таклиф этган. Француз расмийларига кўра, Цзинтао саммит учрашувларида қатнашмайди. Бироқ, у саноати тараққий этган давлат раҳбарлари билан анжуман йиғилишларидан ташқари алоҳида учрашади.