АҚШ етакчилигидаги аксил-террор коалиция кучлари ўз хавфсизлиги ва шароитини яхшилаш мақсадида Бишкекнинг Ганси ҳаво базасида кўпроқ худудни ижарага олди.

Бугун коалиция кучлари томонидан тарқатилган баёнотда, Қирғизистон Мудофаа вазирлиги Манас аэропортидан шимолда жойлашган қўшимча 300 гектар ерни аксил-террор кучларига ижарага беришга рози бўлгани билдирилган. Ҳозир мазкур базада Европа давлатлари ҳамда АҚШ аскарларидан иборат жами бир ярим минг ҳарбий хизматчи бор.