АҚШ давлат котиби Колин Пауэл бугун Яқин Шарққа келди.

Унинг ташрифидан мақсад, Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўхтаб қолган тинчлик музокарараларини жонлантиришдир.
Пауэл Қуддусда Исроил бош вазири Ариэл Шарон, Рамаллоҳда эса Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашади.
Кеча Ариэл Шарон Исроил телевидениеси орқали чиқиш қилиб, ҳеч қандай шартларсиз Сурия билан тинчлик музокараларини бошлашга тайёр эканлигини билдирди.