Конго демократик республикаси ҳудудидан учиб кетаётган Украина самолётида юз берган носозлик оқибатида етти киши нобуд бўлди.

2 минг метр баландликда учиб кетаётган самолётнинг эшиклари қулаб тушди. Натижада етти кишини ҳаво оқими ташқарига улоқтириб ташлади.
Самолёт “Украина авиация транспорти” компаниясига қарашли ИЛ – 76 русумли самолётда 120 нафар Конго фуқароси бўлган.