Литвада шанба ва якшанба кунлари Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.

Литва қонунлари бўйича, сайловчиларнинг 50 фоизи иштирок этса, референдум бўлиб ўтган ҳисобланади.
Литва Европа Иттифоқига қўшилиши кутилаётган тўртинчи давлатдир. Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдумлар Малта, Словения ва Венгрияда бўлиб ўтди.