Қирғизистон милицияси 8 май куни Ўш шаҳрида юз берган портлаш айбдори сифатида гумон қилиб, бир Ўзбекистон фуқаросини қамоққа олди.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг Қирғизистон Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотга таяниб хабар беришича, 8 май куни Ўш шаҳридаги валюта алмаштириш шаҳобчаларидан бирида юз берган портлаш натижасида бир одам ҳалок бўлган.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, портлаш “Ҳизб ут-Таҳрир” партияси томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.