Литвалик сайловчилар мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишини маъқулладилар.

Шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, сайловчиларнинг 91 фойизи Литванинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишини маъқуллашган, сайловчиларнинг 9 фойизи эса қарши овоз берганлар.
Президент Роландас Паксас референдум натижаларини олқишлаб, Литва тарихида янги бир давр бошланганини қайд этди.
Европа парламенти раиси Пат Коксга кўра, мазкур референдум Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун таклиф этилган бошқа номзод мамлакатлар учун яхши намуна бўлиши мумкин.
Келаси ойда Полшада ҳам мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши тўғрисида референдум ўтказилади.