АҚШ Иорданияга Ироқ уруши туфайли келтирилган зарар учун 700 миллион доллар товон тўлади.

Аммонга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл бу маблағ мамлакат иқтисодини ривожлантиришга сарфланишига умид билдирди. “АҚШ Иордания келажагига ишонади”, - деди Колин Пауэлл ўз нутқида.
Иордания АҚШдан ҳар йили 450 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак олиб туради.