Америка Қўшма Штатлари Президенти Жорж Буш Эр-Риёддаги портлашларни қоралар экан, уларни уюштирганлар албатта топилишини таъкидлади.

АҚШ расмийлари ҳам Саудия Арабистони расмийлари ҳам ушбу портлашлар ортида "Ал-Қоида" террор тармоғи турганини инкор этишмайди.
Бугун жиноятчиларни қидириш ишларига АҚШнинг Федерал хавфсизлик идораси изқуварлари ҳам қўшилди. АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонида янги террор ҳужумлари уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. У ердаги Америка элчихонаси ва иккита Консулхонаси террор ҳужуми хавфи боис аллақачон ёпиб қўйилган. Америка Қўшма Штатлари Саудия Арабистонидаги айрим дипломатлари ҳамда уларнинг оила-аъзоларидан зудлик билан мамлакатни тарк этишларини сўради.