Исроил армияси Ғазо минтақасида аксилтеррор амалиётни бошлади.

Бугун эрталаб Исроил ҳарбийлари Бейт Ханун, Бейт Лаҳия қишлоқларида ва Жабалия қочқинлар лагерида тозалаш ишларини ўтказдилар. Бир неча фаластинлик қамоққа олинди. Экстремистик гуруҳ аъзоларига тегишли 8 та уй бузиб ташланди.
Эртага Исроил бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин мухторияти бош вазири Маҳмуд Аббослар учрашадилар. Учрашувда “йўл ҳаритаси” деб номланган тинчлик режаси муҳокама этилади.