Франциянинг Лион шаҳрида автобус ағдарилиши натижасида 28 немис туристи ҳалок бўлди ва 46 киши жароҳатланди.

Франция расмийларига кўра, ҳайдовчи ёмғирдан кейин сирпанчиқ бўлиб қолган йўлда автобусни бошқаролмай қолган. Гувоҳлар эса, автобус жуда катта тезликда кетаётганлигини кўрганликларини айтишган.