Бугун Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе 14 маҳбусни, шу жумладан бир аëлни афв этди.

Грузия Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Русудан Беридзе озод этилган кишилар Абхазия ва Жанубий Оссетия можароларида қатнашганини билдирди.
Бошқа 236 маҳбуснинг қамоқ муддатлари ярмига қисқартирилган.
Беридзега кўра, президент Шеварднадзе ҳар бир маҳбуснинг ишини кўриб чиқиб, жиноятнинг қанчалар оғирлигини, маҳбусларнинг соғлиғи ва оилавий аҳволларини инобатга олган.