Бугун Саудия Арабистони полицияси ал-Қайда террор тармоғига алоқаси бор, деган шубҳа билан 4 кишини ҳибсга олди.

Ўтган ҳафтада пойтахт Риëдда содир этилган портлашларга ал-Қайда гуруҳи айбланди. Саудия полицияси мазкур гуруҳнинг 10дан ошиқ аъзосини қидираëтганини билдирди.