Бугун Брюсселда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқ можароси, Болқон минтақаси ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказмоқдалар.

Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россия билан муносабатларини ҳам кўриб чиқадилар. 31 майда Сан Петербургда Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқининг раҳбарлари билан учрашади.
Бугун Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари биргаликда хавфсизлик, жумладан, терроризмга қарши кураш ва Европа тезкор кучлар масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.