Бокуда норозилик намойиши.

Ўтган якшанба куни Бокудаги "Ғалаба" майдонида янграган норозилик садолари Ҳайдар Алиев саройи деразаларини зириллатиб юборди дейишмоқда кузатувчилар.
Ҳайдар Алиев соғлиги ëмонлашар экан, айни дамда Озарбайжонда муҳолифат фаолияти кучаяëтганлиги кузатилмоқда.
Норозилик намойишига чиққанлар сони ҳақида ҳам турли таҳминлар бор, бировлар 25 минг нафар нмойишчилар ҳақида гапиришаëтган бўлса, муҳолифатни мувофиқлаштириш маркази, бу рақам 30 минг эканини иддао қилмоқда.

Озодлик радиосининг Бокудаги мухбири Бобак Бакирнинг хабар беришига кўра 18 май куни шаҳар марказидаги "Иншоотчилар" метро бекатидан чиқан оломон "Ғалаба" кинотеатри олдидаги майдонни тўлдирган. Озарбайжон муҳолифатини мувофиқлашириш маркази майдонга 30 минг нафар намойишчи йиғилгнини билдирган. Муҳбиримизнинг ҳабар беришига кўра намойишчилардан иборат кўпминг кишилик оломоннинг "ғалаба" майдонини тўлдиришига полиция қаршилик кўрсатган. Полициячиларга қарата Озарбайжон xалқ жабҳаси партияси раис ўринбосари Ҳасан Каримов қилган дағдағали чиқиш вазиятни бироз юмшатган:

"Ҳурматли полициячилар, сиз ҳеч бўлмаса сўнгги кунларда ўз раисларингиз ва оғаларингиз сўзига қулоқ солманг. Намойиш қилмоқчи бўлган xалққа шароит яратинг, майдонни бўшатинг."

Озарбайжон ҳалқ жабҳаси лидери Ҳасан Каримов нима бўлганда ҳам ҳалқ ўз норозилигини барибир ифода қилишини таъкидлади:

"Агар сиз қаршилик қилсангиз ҳам,электр энергиясини ўчириб қўйсангиз ҳам,барибир кечки соат 12га қадар бўса ҳам намойиш давом этаверади".

Ҳасан Каримовнинг бу сўзларидан кейин полициячилар орқага тисарилиб ëпирилиб келаëтган xалққа йўл беришган. Бокуликлар сўнгги ўн йил давомида "Ғалаба" майдонига бу қадар кўп намойишчи тўпланганлигини эслай олишмайди. Озарбайжон журналисти Рашидўғлининг ëзишига кўра майдон "Халқ жабҳаси", "Озарбайжон демократик партияси", ва "Мусовот" партияси фаоларининг чақириқларидан ларзага келган. "Алиев истефо берсин !", "Мамлакатда эркин сайловлар ўтказилсин" деган шиорлар норозилар қўтариб олган плакатларда ўз аксини топган.

Мусовот партияси раиси Исо Гамбаровнинг Ҳайдар Алиевдан кейин мамлакатни нима кутади? деган саволга жавоби некбин оҳангда бўлди:

"Ҳайдар Алиев кетгандан кейин нима бўлади деган саволга жавобим шуки.Ҳайдар Алиевдан кейин ҳамма нарса яхши бўлади.Ҳамма- ëқ гўзал бўлади.Xалқимизнинг ишсизлик муаммоси ҳал қилинади,ишлаганларнинг маошлари ўз вақтида берилишига эришилади. Умуман маошлар ошади.Иқтисодимиз ва аскарларимиз мавқеи кўтарилиб Қорабоғ озод қилиниши муқаррар.Озарбайжон дунëнинг энг ҳурматли давлатларидан бирига айланиши тайин".

Мусовот партияси раиси Исо Гамбаровнинг маърузаси гулдурос қарсаклар билан бўлинар экан намойишчилар орасида иғво уюштиришга уринувчилар ҳам топилди деб ëзади озарбайжон журналисти Рашидўғли. Бокудаги AZPETROL ëнилғи қуйиш шоҳобчаси ëнида миршаблар ва аҳоли ўртасида муштлашиш бошланишига сал қолди,муҳолифат маркази вакилларининг аралашувидан кейин бу ҳолат барҳам топди деб ëзади муаллиф.

Озарбойжон муҳолифат вакиллари 25 май куни мамлакатнинг йигирмадан зиëд туман марказларида норозилик намойишлари ўтказиш режасини очиқлашган.

Озарбойжон муҳолифати раҳномаларига Бокудаги майдон торлик қилаëтгандай туюлмоқда. Инқилобий қўшиқда айтилганидек муҳолифат ўзининг сўнгги ва ҳал қилувчи курашига ҳозирланaëтганга ўҳшайди.