Бугун Афғонистон президенти Ҳамид Карзай марказий ғазнага солиқ тўлашдан бош тортаётган 12 вилоят ҳокими билан учрашди.

Ҳамид Карзай миллионлаб доллар миқдоридаги маблағлар Кобулга жўнатилмаётганлиги, бунинг натижасида қуролли кучлар ва маъмурий идоралар молиявий жиҳатдан қийналаётганликларини таъкидлади. Карзай зиддиятни бартараф этиш учун Лойя жирға чақирилиши эҳтимоли борлигини билдирди.