Бугун Ғарбий соҳилда маҳаллий фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида тўқнашув рўй берди.

Женин яқинида бўлган тўқнашувда 12 яшар фаластинлик ўспирин яраланди. Ҳозирда ўспирин ўлар холатда. Фожеа Исроил аскарлари тош отаётган оломонни ўққа тутган пайтда рўй берди. 2000 йилнинг сентябрида Фаластин исёни, яъни Интифода бошлангандан бери жами 3200 фаластинлик ва исроиллик нобуд бўлди.