АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Пол Бремер бир қатор вазирликлар ва армияни тарқатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, тарқатилган вазирликлар ва армия қонундан ташқаридир. Фаолияти тўхтатилган ташкилотлар орасида мудофаа ва ахборот вазирликлари, ҳарбий суд ҳамда Олимпиада қўмитаси бор. Ироқ армияси эса янгидан шакллантирилади.
Ушбу қарор натижасида 400 минг киши ишсиз қолди.