Жазоирда юз берган кучли зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 7 минг киши оғир жароҳатланди.

Зилзиланинг кучи Рихтер ўлчови бўйича 6-7 баллга тенг бўлди.
Уй-жойлари вайрон бўлган ўн мингдан ортиқ одам иккинчи кундирки кўчаларда тунамоқда. Қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни қутқариш ишларини амалга оширмоқдалар.
БМТ ва дунёнинг кўплаб мамлакатларидан Жазоирга инсонпарварлик ёрдами кела бошлади.