АҚШ президентининг маслаҳатчиси Кондолиза Райс немисларнинг “Фокус” журналига берган интервьюсида президент Жорж Буш ва Германия канцлери Герхард Шредер орасидаги муносабат ёмонлашганлигини билдирди.

Кондолиза Райсга кўра, муносабатларнинг ёмонлашувига Германия раҳбарининг Ироққа нисбатан ҳарбий куч ишлатилишига қарши чиққанлиги сабаб бўлган. Айни пайтда Америка Шредернинг иштирокисиз
Германия билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилмоқда, деди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Кондолиза Райс.