Бугун Парижда тахминан 230 минг одам пенсия тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги ҳукумат таклифига қарши юриш қилдилар.

Франция ҳукумати режасига кўра, ишчилар пенсия нафақасини тўлиқ олиш учун қўшимча бир неча йил ишлашларига тўғри келади. Касаба иттифоқлари агар ҳукумат ўз позициясини ўзгартирмаса, бутун Франция бўйлаб яна оммавий иш ташлаш уюштириши тўғрисида огоҳлантирди.
13 май кунги оммавий иш ташлаш оқибатида мамлакат бўйлаб жамоат транспорт хизмати тўхтаб қолган ва мактаблар ëпилган эди.