Афғонистон президенти Хамид Карзай Пактия вилоят ҳокимини ўзгатириш ҳақида қарор берганига қарамай, мазкур минтақадаги қуролли гуруҳ бошлиғи Подшохон вилоят ҳокимлигига қилаëтган даъвосидан воз кечмаслигини маълум қилди.

Бугун Афғон Исломий пресс ахборот агентлигининг Подшохонга асосланиб билдиришича, янги ҳоким тайинланиши унинг позициясини ўзгартирмайди. Подшохон ўз талабалари бажарилмагунгача, марказий ҳукумат буйруқларига қулоқ солмаслигини қайд этди.
Кеча президент Карзай Раз Муҳаммад Далилий ўрнига Асадулло Вафони Пактия вилоят ҳокими этиб тайинлади.
Подшохон эса, ўзи ҳоким бўлмагунгача, Пактия вилоятдаги муаммоларни ҳал этиб бўлмаслигини таъкидламоқда.