Бугун Тошкентда бир гуруҳ аëллар жазони ўташ бошқармаси олдида норозилик йиғини ўтказдилар.

Аëллар Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимларини эътиқоди учун қамалган маҳбусларни қийноққа солаëтганликда айбладилар.
Намойишчи аëллар Ички ишлар вазирлиги биноси олдидаги катта бир йўлни тўсиб қўйишга ҳаракат қилдилар. Аммо Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари намойишчиларни автобусга босиб, номаълум жойга олиб кетишди.