Россия президенти Владимир Путин Хитой президенти Ху Цзинтао билан бугун Кремлда музокаралар олиб бормоқда.

Икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида Хитойнинг Дақинг шаҳрига нефт қувури қуриш лойиҳаси ҳамда Россиядан Хитойга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Путин ва Цзинтао минтақавий ва халқаро масалаларни ҳам муҳокама қиладилар. Сафари чоғида Хитой раҳбари Россия Бош вазири Михаил Касянов билан ҳам музокара олиб боради.
Учрашув олдидан сўзлаган нутқида президент Владимир Путин: “Россия Федерацияси ва Хитой халқ республикаси ўртасидаги муносабатлар ҳозир анча яхши. Биз стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартномани имзоладик ва энди уни амалга ошириш устида астойдил ишлаяпмиз”,-деди.