Июл ойидан бошлаб Ироқда Халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларни жойлаштириш амалиётлари бошланади.

Етти минг аскарли халқаро қўшинга Полша раҳбарлик қилади. Полша Мудофаа вазири Ежи Шмайдзинскига кўра, август ойидан эътиборан тинчлик ўрнатувчи кучлар вазифани бажаришга киришишлари керак. Полша Ироққа ўзининг икки минг аскарли қўшинини жўнатади. Украина ҳам шунча қўшинини юборади. Ироқда тинчликни сақлаш амалиётларида бошқа қайси давлатлар қўшинлари қатнашади, бу ҳақда Полша Мудофаа вазири маълумот беришни истамади.