АҚШ Президенти Жорж Буш келаси ҳафтада Исроил ҳамда Фаластин бош вазирлари билан учрашади.

Бу ҳақда Вашингтон маъмурияти бугун маълумот тарқатди. Оқ уй матбуот вакили Скотт МакКлеланнинг баён қилишича, олий даражадаги учрашув келаси ҳафта Иорданияда бўлади. Унгача эса Вашингтон раҳбари Мисрда араб давлатлари саммитида иштирок этади. АҚШ Президенти ўзининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари давомида, шунингдек, Қатардаги Америка ҳарбий базасига ҳам боришни режалаган.