Шангхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо олти давлат президентлари, дунëдаги барча мамлакатлар терроризм ва сепаратизмга қарши кураш олиб боришда ëрдамга муҳтожлигини уқтирдилар.

Шу мазмундаги чақириқ битилган декларацияга бугун Москвада бўлиб ўтган саммит якунида Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари қўл қўйдилар.
Улар, шунингдек, наркотик моддалар контрабандасига қарши кураш олиб боришда ҳамкорлик қилишни кучайтиришга ҳам келишиб олдилар.
Президентлар Шангхай Ҳамкорлик Ташкилоти бюджет ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатни ҳам қабул қилдилар.