АҚШ президенти Жорж Буш Франция телевидениесига берган суҳбатида, Ироқдаги ҳарбий амалиёт туфайли ёмонлашган Франция - АҚШ муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилишини билдирди.

Бушга кўра, Франция ва АҚШ биргаликда кўплаб дунёвий муаммоларни ҳал қилиш салоҳиятига эгадирлар. Буш Франция президентини халқаро терроризмга қарши курашда фаолликка даъват этди.