АҚШ президенти Жорж Буш бугун бир қатор Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига қиладиган расмий сафарини бошлади.

Бугун у Полшанинг Краков шаҳрида трансатлантик муносабатлар борасида нутқ сўзлайди.
Якшанба куни Жорж Буш Санкт- Петербургга ташриф буюриб, президент Путин ва бошқа бир қатор мамлакатлар раҳбарлари билан учрашади.
Франциянинг Эвиани шаҳрида Америка президенти “Катта саккизлик” ка аъзо давлатлар саммитида иштирок этади. Бу ерда у Франция президенти Жак Ширак билан музокаралар ўтказади.
Шундан сўнг Буш Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббосларнинг Яқин Шарқ тинчлик дастури бўйича Иорданияда ўтадиган музокарасида қатнашади.