Бугун Чеченистоннинг сепаратчи президенти Аслан Масхадов ўз кучлари Чеченистондаги Россия қўшинларига қарши янги кампания бошлашини эълон қилди.

Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, Масхадов чечен қуролли гуруҳлари шу ëз ва кузда Чеченистондаги Россия ҳарбий кучларига қарши ҳужумлар қилишни режалаштирганини билдирган.
Чечен қуролли гуруҳлари Россия ҳарбий кучларига қарши тез-тез ҳужумлар уюштирмоқда, кечаги ҳужум оқибатида Россиянинг икки нафар аскари ҳалок бўлди.