Маълумки, Покистон Вашингтоннинг минтақадаги ишончли шериги ҳисобланади. Ўтган йиллар мобайнида Афғонистондан қочган "Ал-Қайда"нинг кўплаб аъзолари айнан Покистондан паноҳ топгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Мюллер Исломобод расмийларидан "Ал-Қайда" қолдиқларига қарши курашни жонлантиришларини сўраш ниятида.