Бугун Ереванда Арманистон Бош вазири Андраник Маргарян Россия президентининг махсус вакили Виктор Казанцев билан учрашди.

Маргарян музокаралар давомида Россияга бориб ишлашни хоҳлаган Арманистон фуқаролари учун квота белгилашни таклиф этди.
Бундан кўзланган мақсад - Россияда рухсатсиз ишлаëтган Арманистон фуқароларига қонуний мақом беришдан иборат. Россия расмийлари мамлакатда кўплаб Арманистон фуқаролари рухсатсиз ишлаëтганини танқид қилишмоқда ва айрим арманилар рус миллатчилари томонидан ҳар-хил таҳдидларга учрамоқдалар.