Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзовнинг “Учта шайтон ватанимизга таҳдид солмоқда”, деган янги шеърий тўплами сотувга чиқди.

Шеърий тўпламда, тартиб-интизом йўқлиги, кибр ва қайсарлик шайтонлар сифатида таърифланган.
Ниëзовнинг “Руҳнома” китоби ҳозир Туркманистон мактаблари ва университетларида мажбурий дарслик сифатида ўқитилмоқда. Туркманистон расмийларига кўра, мазкур китобда туркманларнинг ҳаëт тарзи қандай бўлиши кераклиги, тўғри кўрсатиб берилган.