Бугун Лондонда Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашиб, мамлакатни қайта қуришга сармоя ëтқизиш масаласи устида музокара олиб бордилар.

Тарафлар шунингдек, Афғонистоннинг янги конституцияси, хавфсизлик ҳамда наркотик моддалар етиштиришни тўхтатиш масаласини муҳокама қилдилар.