Жаҳон банки Афғонистонга 59 миллион доллар қарз ажратиш ҳақидаги таклифни тасдиқлади.

Бу маблағ Афғонистон қишлоқлари аҳолиси саломатлигини яхшилашга сарфланади. 5 июн куни банк томонидан эълон қилинган баёнотда, Афғонистон қишлоқлари аҳолиси саломатлиги дунё мамлакатлари ичида энг ёмон ҳолатда экани билдирилган.